toshkent.uz Toshkent.Uz - Ёшларимизни Соғлом Ва Баркамол Этиб Тарбиялашнинг Муҳим Вазифалари
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашнинг муҳим вазифалари

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммалаштириш ҳамда уни умуммиллий ҳаракатга айлантириш фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг баркамол вояга етишида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йилни мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилар экан, шу муносабат билан қабул қилинадиган Давлат дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш масаласи алоҳида ўрин эгаллашини, бу борада ёшлар учун зарур шароитлар яратиш, спорт масканларини барпо этиш бўйича бошланган ишлар янги, юксак босқичга кўтарилишини алоҳида таъкидлади.

Шуни таъкидлаш жоиски, мамлакатимизда 1700 дан зиёд спорт объектлари барпо этилиб, улар замонавий спорт жиҳозлари ҳамда анжомлари билан таъминланди. Натижада ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамлашлари ва жаҳон майдонларида улкан ютуқларни қўлга киритиб, халқаро миқёсда Ватанимиз нуфузини янада оширишларига замин яратилди.

Эътиборли жиҳати, юртимизда, хусусан Тошкент шаҳрида ушбу эзгу мақсад йўлидаги кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилаяпти. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш каби йўналишлардаги ислоҳотлар бир-бирини тўлдириб, аҳоли саломатлиги ва ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилиб, Ватанимиз байроғини сарбаланд қилаётган спортчиларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Спорт мактабларида тарбияланаётган ёшлар орасида иқтидорлиларини саралаш учун кўплаб спорт турлари бўйича чемпионатлар мунтазам ўтказилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, спорт мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, самарали спорт инфратузилмасини яратиш, айниқса, олимпия турларини янада ривожлантириш, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг муносиби штирок этишини таъминлаш масалаларида бир қатор муаяйн ишлар олиб борилмоқда. Бу, ўз навбатида, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида машғулотларни янада самарали йўлга қўйишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шерзод ТОШМАТОВ,

халқ депутлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 03 Февраль 2017 Ўқилди: 1168


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 343
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар