toshkent.uz Toshkent.Uz - Депутатлар Аҳоли Билан Мулоқотда
Фотогалерея
Видеогалерея
Депутатлар аҳоли билан мулоқотда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Тошкент шаҳрида жойлардаги муаммоларни ўрганмоқда ҳамда халқ билан мулоқот қилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоиски, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири – бу қабул қилинган қонунлар ва давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойларда қандай бажарилаётгани устидан қатъий назоратни ўрнатишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, Олий Мажлис палаталарининг жори ййил 14 декабрдаги қўшма мажлисидаги маърузаларида қонунлар ва давлат дастурларининги жроси юзасидан, хусусан ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий-маданий жиҳатдан  ривожлантиришнинг ҳақиқий аҳволи мунтазам ўрганилиши ва натижалари мазкур ҳудуд аҳолиси вакиллари иштирокида маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилиниши йўлга қўйилганлиги устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш борасида муҳим ғоялар илгари сурилган эди.

Шундан келиб чиқиб, ўтказилаётган мулоқотлар чоғида туманларда иқтисодий инфратузилмани ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини кафолатлаш масалалари диққат-эътиборда бўлмоқда. Албатта, булар қонун ижодкорларининг жойларда ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш ҳамда аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олишда долзарб аҳамият касб этади.   

         Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан жойларда нафақат қабул кунлари, балки долзарб масалалар юзасидан инсон манфаатлари йўлида давра суҳбатлари ва мавжуд муаммоларни манфаатдор ташкилотларни вакилларини жалб этган ҳолда ҳал этиш чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Зеро, депутат аҳоли билан қанчалик яқин бўлса, яъни, очиқ ва самимий мулоқот натижасида уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратилади. Одатда яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади. Халқ манфаати билан ёниб яшаган депутатнинг журъати, қатъияти эса уни амалий ишларга, ташаббускорликка, янгидан-янги ғоялар рўёбига хизмат қилишга ундайди. Депутат ана шундагина халқ вакили деган номга муносиб бўлади, сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлайди.

Халқ билан мулоқот ўтказиш давомида аҳолининг ўзларини қизиқтирган ва ҳал этилиши лозим бўлган  муаммолар юзасидан турли савол ва таклифларини умумлаштирган ҳолда таҳлил этиш ва Кенгашнинг доимий комиссияларида манфаатдор давлат ташкилотларини мазкур муаммоларни юзага келиш сабаблари ва амалга оширилаётган ишлари юзасидан хисоботларини эшитиш ва муҳокама этиш ҳамда мавжуд муаммоларни  бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда.

Хулоса ўрнида, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир депутат ўз фаолиятини танқидий кўз билан кўриб чиқиб, аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишини, уларнинг қалбига қулоқ солиб, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан  ҳам камарбаста бўлишини истардим. Чунки табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди, аҳоли, айниқса ёшлар қалби учун курашиш — келажак учун курашиш демакдир.

Умид Ахматджанов,

халқ депутлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

 



Печать 03 Февраль 2017 Ўқилди: 490


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 215
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар