toshkent.uz Toshkent.Uz - Инсон Учун Хизмат Қилиш – Депутатнинг Бош Вазифаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Инсон учун хизмат қилиш – депутатнинг бош вазифаси

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилни Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани юртимизда инсон ҳуқуқи ҳамда эркинликларининг ҳимоя қилинишини кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Албатта, инсон манфаатлари устувор бўлган юртдагина юксалиш бўлади, бундай давлат фуқароси ҳар томонлама баркамол бўлиб, ватан учун, халқ учун жонини фидо қилишга доимо тайёр бўлади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда ва 2016 йил 14 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган маърузаларида қонунлар ва давлат дастурларининг ижро этилиши устидан парламент ҳамда депутатлар назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларини шакллантириш зарурлиги ҳақидаги ғояларни ўртага ташлаган эди. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиги ҳам таъкидланган эди.

Ўз навбатида халқ билан доимий мулоқот ўрнатиш депутатлар назорати таъсирчанлиги ва самарадорлигининг муҳим омилига айланади.

Бунда, айниқса, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида янги қадам бошлаб берилганлигидан далолат беради.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида биз депутатлар томонидан омма ўртасида очиқ мулоқотларни янги босқичга кўтариш, аҳоли, умуман, ҳар бир фуқаронинг дардини тинглаш, фаровонлигини ошириш, жойларда ечимини кутаётган муаммоларга чек қўйиш сингари устувор вазифаларни амалга оширишим зарурдир.

Зеро, халқ билан мулоқотнинг мазкур янги тизими барчамизнинг олдимизга долзарб вазифаларни қўймоқда.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқлари тараққиёти узлуксиз давом этувчи, ҳаракатдаги жараён бўлиб, доимо такомиллашиб боради. Инсон ҳуқуқларига оид норма ва қоидаларни ҳар бир шахс қалби ва онгига сингдириш ўз навбатида, миллий ўзини англашга ҳамда ҳуқуқий фаол жамият аъзосини тарбиялашга хизмат қилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинаётган ислоҳотларнинг барчаси инсонийлик тамойилларига асосланган бўлиб, бу эса мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда, фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларининг юзага чиқишига хизмат қилади.

Албатта, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бир жону бир тан бўлиб, астойдил меҳнат қилиб юртимиз равнақига янада ўз ҳиссамизни қўшиб, инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан улуғ ва олий мақсад эканлиги ҳамда бу йўлда куч-ғайратимиз етгунча меҳнат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиб қолади деган умиддамиз.

Юнус КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

30.01.2017



Печать 30 Январь 2017 Ўқилди: 546


“Аёллар маслаҳат марказ”лари мулоқот масканига айланди
Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 189
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар