toshkent.uz Toshkent.Uz - Тадбиркорлар Учун Янада Кенг Имкониятлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Тадбиркорлар учун янада кенг имкониятлар

Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони  мамлакатимизда кичик  ва ўрта бизнес ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонга биноан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, тадбиркорлик субъектларини режадан таш­қари текширишларнинг барча тури бекор қилинди. Бу, ўз навбатида, соҳа вакилларининг эмин-эркин фаолият кўрсатиши учун мустаҳкам кафолат, тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларни ҳаётга изчил татбиқ этишида кенг имконият яратади.

Давлатимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларини ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани уларнинг барқарор фаолият кўрсатишига йўл очаётир. Хусусан, мазкур ҳуқуқий ҳужжатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслигини давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар қамраб олинган.

Шунингдек, хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш масалаларига ушбу ҳужжатда алоҳида эътибор қаратилган.

Фармон ижросини таъминлаш юзасидан тадбиркорлик фаолиятини изчил равнақ топтириш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида 42 вазифани қамраб олган Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллашга доир вазифа ҳамда ваколатларини босқичма-босқич судларга ўтказиш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш назарда тутилган. Бу эса тадбиркорлик субъектини текширган назорат қилувчи органнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишни мустақил кўриб чиқиш жараёнидаги бетарафлик ва холисликка таъсир кўрсатувчи амалиётни бартараф этишга хизмат қилади.

Фармонда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахслар етказган зарарни қоплаган, содир этган ҳуқуқбузарлик  оқибатлари белгиланган муддатда ихтиёрий бартараф қилинган тақдирда, жавобгарликнинг барча туридан озод қилиш каби янги чоралар назарда тутилгани эътиборга молик.

Ушбу муҳим ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши ноқонуний текширишларни ташкил этишга ва уларни ўтказишга, айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларининг =атти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъект­ларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка хизмат қилади. Бу эса пировардида юртимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти ривожини, мамлакатимиз экспорт салоҳияти юксалишини таъминлайди.

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизни ташкил этгани қайд этиб ўтилди.

Мазкур Фармон  тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилиб, мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксак босқичга олиб чиқишига ишончимиз комил.

Маълумки, Олий Мажлис ҳузурида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мавжуд. Фармонга кўра, эндиликда Олий Мажлис ҳузурида  Тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ҳам ташкил этиш  мўлжалланмоқда. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларга  кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратиши аниқ.

Тараққий этган ва ривожланган чет эл давлатлард узоқ йиллардан бери бундай институтлар ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бўлажак Вакиллик институти тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти органлари билан тадбиркорлар ўртасида  кўприк вазифасини бажаради, деб ўйлайман.

Келажакда бу вакиллик институтида тадбиркорлар учун қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва қарорлар ижроси назорат қилиб борилиши кўзда тутилган.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга  катта эътибор берилаётгани, нафақат тадбиркорларни, ҳатто халқимизни ҳам мамнун этди.

Аввалги йилларда турли назорат органларининг текшир-текширларидан азият чекиб, яхши ният билан бошлаган ишидан кўнгли совуб кетган салоҳиятли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг фаолияти ривожланишига кенг йўл очиб берлиши лозим.  Керак бўлса ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун ер участкаларини ҳамда тайёр муҳандислик-коммуникация тармоқларига эга бўлган, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ўз вақтида ажратиш шу куннинг талабларидан бири ҳисобланади.

Ўз ўрнида шуни ёдда тутмоғимиз лозимки, ҳар қандай ташкил этилган кичик корхона, аввало янги иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келиб, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз Фармонида кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар берилмоқда, тадбиркорликнинг солиқ ва назорат органлари билан ўзаро муносабатлари тубдан соддалаштирилмоқда.

Хулоса ўрнида гапирадиган бўлсак, Президентимиз Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада кўпайтиришга, улар олдида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида барча имкониятларни жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўмаклашишга хизмат қилади.

Отабек ЖИЯНБАЕВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

12.01.2017

 



Печать 12 Январь 2017 Ўқилди: 387


Ўзбекистон – Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 306
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар