toshkent.uz Toshkent.Uz - Депутатлик Масъулияти – Шу Куннинг Муҳим Вазифасидир
Фотогалерея
Видеогалерея
Депутатлик масъулияти – шу куннинг муҳим вазифасидир

Эътироф этиш керак, халқ  депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси, депутатлик гуруҳларининг иш фаолияти тубдан яхшиланиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар катта самара бермоқда.

Мазкур чора-тадбирларда белгилаб берилган устувор вазифаларни бажариш ва шу орқали турмушимизнинг янада фаровонлигига эришиш ҳар биримизга катта масъулият юклайди.

Хусусан, Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия томонидан жойларда ҳудудни ривожлантириш борасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ўрганилиб, аҳолини қийнаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш чоралари кўрилди.

Мисол учун, доимий комиссия иш режасига қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш фуқароларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш масалалари киритилган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки доимий комиссия йиғилишларида мунтазам равишда шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари иштирок этиб келмоқдалар ҳамда ҳар бир йиғилиш оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бормоқдалар.

       Шундан келиб чиққан холда, жорий йил давомида доимий комиссия аъзолари, депутатлар томонидан ўз округларида депутатлик ваколати доирасида, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари  юборилиб,  вакилларини жалб этган ҳолда барча масалалар бўйича кўмак кўрсатиб келинмоқда.

          Шу вақт мобайнида депутатлик ишлари, худуддаги вазият ва бошқа йўналишдаги ишлар бўйича депутат сифатида турли тадбирларда, маҳаллалардаги йиғилишларда иштирок қилинди. Уларда кўриб келинаётган, энг асосий бўлган йўналишлар бўйича тўхталиб ўтмоқчи эдим, жумладан:

       -   барча маҳаллаларда  фаоллар билан Олий мажлиснинг ялпи мажлислари материаллари  муҳокамаси уюштирилди, аҳолига янги қонунларнинг мазмун моҳияти жойида тушунтирилди. Лозим бўлганда, маҳаллаларга мутахассисларни ҳам жалб этиб, уларнинг маърузаларидан кенг фойдаланилди;   

       -  Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳар йилги  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги  ҳисоботи бўйича махсус тадбирлар ташкил этилди;

       -    Тошкент шаҳар  хокимлигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг барча сессиялари якунлари бўйича тегишли тушунчалар бериб борилди;

       -  шу каби округдаги аҳоли хоҳиш ва истаклари асосида   туман ҳокимлиги ходимларини жалб этган холда жойларда учрашувлар ташкил этилди.

Умуман олганда, бугун доимий комиссиямизнинг ҳар бир аъзоси соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу ишларни  қўллаб-қувватлаш, кенгайтиришни ўз шиорига айлантириб, бу йўлда астойдил фаолият юритаётгани диққатга сазовор. Зеро, эртанги кунимизнинг янада фаровон бўлиши, Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши, унинг ободлиги ана шу омилларга бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши бу борада олиб борилаётган ишларимизни янада такомиллаштиришни тақозо этади.

      2017 йилги иш режага бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга масалалар киритилгани ижобий аҳамиятга эгалиги ва ҳар ойда доимий комиссия йиғилиши ўтказилиши ва ҳар чоракда 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси муҳокама этилиши белгиланиб олинди.

  Санжар ҲАМИДУЛЛАЕВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

    

 

 



Печать 11 Январь 2017 Ўқилди: 340


Ўзбекистон – Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 299
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар