toshkent.uz Toshkent.Uz - Бюджет – Иқтисодиётни Тартибга Солиш Манбаи
Фотогалерея
Видеогалерея
Бюджет – иқтисодиётни тартибга солиш манбаи

 

 

Маълумки, давлат бюджетининг асосий вазифаси миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, иктисодиётни тартибга солиш ва рағбатлантириш, ижтимоий сиёсатни молия билан таъминлаш, мамлакатнинг марказлаштирилган пул жамғармаларини вужудга келтириш ва улардан фойдаланиш устидан назорат килиш ҳисобланади.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, давлат бюджети харажатлари том маънода давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг молиявий мазмунини акс эттиради.

Куни кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясида бу масалага алоҳида ёндошилиб,  Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг  ўтган даврга оид ижроси атрофлича кўриб чиқилди.

Ушбу масала муҳокамаси якунига кўра, туманлар ҳокимлари, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Ободонлаштириш бош бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси ва бошқа бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар раҳбарларига йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси ижросини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, дебитор ва кредитор қарздорликлар юзага келишига йўл қўймаслик, белгиланган сет-контингент кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишини, бюджет ва смета-штат интизомига қатъий риоя этилишини таъминлашни, бюджет маблағларини мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш ва бу борада масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Молия бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазрлигининг Тошкент шаҳридаги Назорат-тафтиш бошқармаси зиммасига эса бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан олиб бораётган назорат ишларини янада кучайтириш чора-тадбирларини кўриш юкланди.

Шунингдек, ушбу масала муҳокамас жараёнида Тошкент шаҳрини замонавий архитектура меъёрлари асосида қайта қуриш, кўп қаватли турар-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, замонавий янги кўприклар ва йўлларни барпо этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш учун Республика бюджетидан қайтариш шарти билан олинган бюджет ссудасини чораклар якунлари бўйича даромадларни режадан ошириб бажарилган қисми ва бошқа қонунда белгиланган манбалар ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш белгиланди.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрида даромадлар базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларини кўпайтириш бўйича 2020 йилгача мўлжалланган ҳудудий дастури, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг йил учун белгиланган даромад прогноз кўрсаткичларини сўзсиз ва барча манбалари бўйича сифатли ижросини таъминлаш, қўшимча солиқ базаларини аниқлаш, бюджетга боқиманда қарздорликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Абдумавлон ҚОСИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 04 Январь 2017 Ўқилди: 654


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 201
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар