toshkent.uz Toshkent.Uz - Тошкент Шаҳар Кенгашининг Ўн Бешинчи Сессияси Бўлиб Ўтди
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳар кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

2016 йил 12 июль куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини  халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Р.Усманов олиб борди.

Унда Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловлари якунлари,  ёшларга оид давлат  сиёсатини амалга ошириш, кичик бизнес хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш,  2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг устувор вазифалари, 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш ва шаҳар Кенгаши ваколатига оид бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 12-моддаларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови 2016 йилнинг май-июнь ойларида амалдаги қонунчиликка мос равишда, демократизм ва ошкоралик асосида фуқароларнинг юксак ижтимоий-сиёсий фаоллиги остида ўтганлиги таъкидланди.

Қонунга мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар ва туман комиссиялари тузилди. Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича 505 та ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

12 та комиссия ва фуқаролар йиғинлари томонидан тузилган фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича 505 та ишчи гуруҳлари таркибига тегишли ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинлари, давлат, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари киритилди. Комиссияларнинг аъзолари, шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда бошқа фаоллар муайян ҳудудларга бириктириб қўйилди.

Сайловни ташкилий-сиёсий жиҳатдан ўтказиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Сайлов кампанияси зарур норматив база билан таъминланди, сайлов тадбирларини ўтказишда услубий ва амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатилди.

Сайловолди тадбирларини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари ўз сайлов округларида, шунингдек, туман ҳокимликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлимларининг вакиллари фаол қатнашдилар.

Бу йилги сайловларда жами 370 нафар маҳалла оқсоқоллари алмашди. Жумладан, сайланган маҳалла раисларининг 47 нафарини аёллар ташкил этди. 505 та маҳалла раисларига маслаҳатчи этиб 7439 нафар фуқаролар сайланди. Сайланган маслаҳатчиларнинг 1920 нафарини аёллар ташкил этди.

Сессияда биринчи маротаба фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланганлар билан ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолият юритиши билан боғлиқ амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини ўрганиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назорати, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш масалалари юзасидан ўқув курслари базасида ўқувлар ташкил этиш белгиланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Тошкент шаҳрида 2016 йилда ёшларга оид давлат  сиёсатини амалга оширишга қаратилган ҳудудий чора-тадбирлар дастурининг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар  кўриб чиқилди.

Ушбу масала бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 30 декабрдаги фармойиши билан белгиланган тартибда ишчи гуруҳ ва мониторинг гуруҳлари тузилганлиги ҳамда шу асосда ишлар олиб бораётганлиги қайд этилди.

Тмун ҳокимликларига ва мутасадди ташкилот раҳбарларига бир ой муддатда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Камолот” китоб дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли таклиф киритиш ва бу борада ишлар мувофиқлаштирган ҳолда олиб бориш тавсия этилди.

Жамоатчилик Кенгашларига халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатларини киритиш ва ҳамкорликда ишларини янада фаоллаштириш,  ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган
чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун аниқ молиявий манбани аниқлаш учун масъул бўлган мутасадди давлат бошқарув идоралари жалб этган ҳолда ўқув семинарларини ташкил этиш ва мониторинг гуруҳи томонидан ишларни мувофиқлаштириш вазифалари белгилаб олинди.

Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” , “Солиқ билимдонлари”, “Ёш ўт ўчирувчи” шиори остида танлов ўтказиш, таҳлил этиш ва бу борада ишларни янада фаоллаштириш юзасидан ижтимоий шерикчиликни йўлга қўйган ҳолда манфаатдор бошқармаларни ишларини мувофиқлаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига жалб қилиш мақсадида “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати фаолиятини янада кенгайтириш таъкидланди.

Бундан ташқари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг жойлардаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларни олиб борилаётган ишларини таҳлилий баҳо берган ҳолда рағбатлантириш ҳамда иш самарадорлигини оширишга қаратилган механизмларни тадбиқ этишга эътиборни қаратиш кўрасатиб ўтилди.

Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида жойларда кенг қамровли давра суҳбатлари ташкил этиш,  ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш,  қизларни касбга қизиқтириш, ораста қизлар танловларини ташкил этишда ўқувчиларнинг ўзларини иштирокини қизиқтириш ва мазкур тадбирларда шоиралар, айрим касб эгалари ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари иштирокини таъминлаш вазифалари қўйилди.

Сессияда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил биринчи чорак ижроси кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича Тошкент шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги қарори доирасида ижро этилгани тўғрисида берилган  ахборот маълумот учун қабул қилинди.

2016  йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси ижросини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, дебитор ва кредитор қарздорликлар юзага келишига йўл қўймаслик, бюджет маблағларини мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш ва бу борада масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрилди.

Шунингдек,  “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг устувор вазифалари ва 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар кўлами муҳокома этилди.

Ушбу масала юзасидан 2016 йил  иккинчи ярим йилликда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, муҳим мақсадли дастурларида белгиланган вазифаларни бажарилиши ва ижро интизомини яхшилашга қаратилган йиғилишлар ташкил этиш, ислоҳотлар жараёнига тўсқинлик қилаётган сабабларни чуқур таҳлил қилиб, устувор вазифаларнинг бажарилишини тўлиқ таъминлаш борасида амалий
чора-тадбирларни белгилаш таъкидланди.

 “Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастурида белгиланган вазифалар ижросини кўриб бориш бўйича ҳар ўн беш кунда танқидий-таҳлилий йиғилишлар ўтказиб бориш ҳамда ўзбўларчилик ҳолатларини бартараф этиш, бу борада ижро интизомини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, бошқарувнинг барча бўғинларида тегишли мутасадди раҳбар ва мутахассисларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш топширилди.

Сессия ишида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона ойна” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Тошкент шаҳридаги ижроси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Олмазор тумани ҳокимлигининг ҳисоботи, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти,  Тошкент шаҳрида 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд 505 та шаҳар маҳаллаларининг чегараларини белгилаш ва бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўлиб ўтган ўн бешинчи сессиясида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мухбиридан

13.07.2016, 15:30



Печать 13 Июль 2016 Ўқилди: 1560


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 262
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар