toshkent.uz Toshkent.Uz - Корхона, Ташкилот Ва Муассасалардаги “Камолот” ЁИҲ Бошланғич Ташкилот Аъзолари Ўртасида Мини-Футбол Бўйича “Камолот Кубоги” Анъанавий Республика Турнирининг Тошкент Шаҳар Босқичи Якунланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Корхона, ташкилот ва муассасалардаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида мини-футбол бўйича “Камолот кубоги” анъанавий республика турнирининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги 07-07/1-76-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 59-банди ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги “Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 241-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 50-банди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Васийлик Кенгашининг 2016 йил 16 майдаги 02-Б-17-сон билан рўйхатга олинган “Корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Камолот кубоги” футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари корхона, ташкилот ва муассаса аъзолари ўртасида мини-футбол бўйича “Камолот кубоги” турнирининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур турнир “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг корхона, ташкилот ва муассасалардаги аъзоларини жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, мини-футболга бўлган қизиқишини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

2016 йил мазкур турнир “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими, Тошкент шаҳар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида турнирнинг туман, ҳудудий босқичлари ўтказилди. Турнирда Тошкент шаҳрида жойлашган 226 та корхона, ташкилот ва муассасаларининг 2260 нафар ёшлари иштирок этди.

Турнирнинг туман ҳудудий босқичлари жорий йилнинг июнь ойлари давомида корхона, ташкилот ва муассасалардаги ҳаваскор футболчи ёшлар ўртасида ўтказилди.

Турнирнинг саралаш босқичлари якунларига кўра “Қуюв меҳаника заводи” АК ва “Тошкент механика заводи” АК жамоалари финал босқичида ўзара куч синашдилар. Турнирнинг финал босқичи якунларига кўра “Қуюв меҳаника заводи” АК жамоаси ғолибликни қўлга киритиб ҳудудлараро минтақавий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб бўлган жамоаларга “Камолот” ЁИҲ ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳамда “Камолот” кубоги топширилди.

Турнир “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталари, tashkentcity.kamolot.uz сайти ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Маълумот учун киритилмоқда.

Кенгаш раиси ўринбосари Б.Мирзаев

08.07.2016 10:23



Печать 08 Июль 2016 Ўқилди: 718


Ўзбекистон – Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 293
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар