toshkent.uz Toshkent.Uz - СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Фотогалерея
Видеогалерея
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

  Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2016 йил 21 июндаги “Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлим ходимларининг малакасини ошириш ҳамда Тошкент шаҳрининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 96-ф-сонли фармойишига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея ахборот технологиялар ўқув марказида бўлиб ўтган уч кунлик ўқув-семинар ўз ишини тугатди.

  

 

Мазкур ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
22 февралдаги ПҚ-2495-сонли қароридан келиб чиққан вазифаларни чуқур англаб етиш ҳамда ўз фаолиятини самарали ташкил этиш, Тошкент шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилиш ва ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.

 

  Ўқув-семинарда Давлат бошқарув органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тизимидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлари вакилларининг Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан маърузалари тингланди. Шунингдек, тингловчиларни мавзуга оид қизиқтирган саволлари ва таклифлари бўйича фикр алмашинилди.

  Ўқув-семинар якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси ва туман комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларига ўз иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қўлланма сифатида Ҳукумат томонидан мазкур Йиғма бошқармани ташкил этиш ва унинг вазифаларини белгилаш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўпламлари тақдим этилди.

 

Ш.ХАМИТОВ,

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг  Ҳудудларни комплекс

ривожлантириш йиғма бошқармасининг масъул ходими

30.06.2016



Печать 01 Июль 2016 Ўқилди: 3117


Бектемир туманига ҳоким тайинланди
Тошкентнинг яна 4 та жойида радарлар ўрнатилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 317
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар