Юнусобод тумани

    Юнусобод туман ҳокимияти (Амир Темур шоҳкўчаси 72а-уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. 26 авг.да Киров тумани номи б-н ташкил қилинган. 1992 й. 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқи-қотчилар (акад. А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қад. бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган. Бу ўринда «работ» карвонсарой маъносида қўлланган. Шим. томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (19-а., Юнусобод Оқтепасида боғ-роғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар б-н боғлиқ. Туман шаҳарнинг шим. қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбони дан бошланиб шим. томонга, Т. автомобиль ҳалқа йўлигача давом этади. Майдони 4,06 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,4 минг гектар. Аҳолиси 294,7 минг киши (2009). Кўчалар сони 441 та. Асосий йўллари: Амир Темур шоҳкўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Бодомзор йўли, Осиё, Аҳмад Дониш, Хуршид, Боғишамол, Рашидов кўчалари. 58 та маҳалла ва 19 мавзе мавжуд. Туман ҳудудида 5302 корхона ва ташкилот, 4310 кичик корхона ва микрофирма фаолият кўрсатмоқда. 390 та қўшма корхона фаолияти и.ч. ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Саноат корхоналаридан «Ўзбек-қишлоқмаш», «Венус Фуд» МЧЖ, вагон таъмирлаш з-ди, китоб-журнал ф-каси, «Ўзбек-энерготаъмир» и.ч. бирлашма-лари ва б. ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган «Зенит электроникс», «Новофарма плюс», «Азия Силк» шуъба корхоналари, «Растр», «Супертекстиль» корхоналари, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар бор. 40 та и.т. муассасаси ва лойиҳалаш ин-тлари, 7 лицей, 5 касб-ҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти, 41 умумий таълим мактаби, 3 мусиқа мактаби, 70 мактабгача тарбия муассасаси, 8 касалхона, 57 поликлиника ва амбулатория муассасалари, 1 санаторий бор. 2 кинотеатр, «Туркистон» киноконцерт зали, 5 музей, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, 7 та меҳмонхона, «Шаҳид-лар хотираси» ёдгорлик мажмуаси, 5 маданият уйи, 188 спорт иншооти, жумладан, «Ўзбекистон» давлат теннис клуби, «Юнусобод-теннис» клуби фаолият кўрсатмоқда. Олой бозори, Юнусобод деҳқон бозори, 1625 савдо, 80 маиший овқатланиш ва 416 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Т.нинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Юнусобод тумани ҳудудида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг «Юнус Ражабий», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Ҳабиб Абдуллаев» бекатларидан электр поездлар қатнайди. Юнусобод туманидаги князь Романов саройи (1898), Юридик ин-ти биноси (1878-83 й.лар), Юнусобод Оқтепаси (5-12-а.лар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Мустақиллик йилларида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик мажмуаси (2005), Амир Темур ҳайкали (1993), «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси (2002), Хотира майдони (1999) шаҳардаги муҳим меъморий ёдгорлик мажмуаларидир.

 

  Юнусобод тумани ҳокими

  Абдусаматов Бахтиёр Хасанович

  Манзил: 100084, Юнусобод  туман, Амир Темур шоҳ кўчаси, 72

  Ишонч телефон:  (+9989 71) 237-61-41

   e-mail:  yunusobod@tashkent.uz 

 

 

 31,0 КБ (31 744 байт)


Печать Ўқилди: 40537