Миробод тумани

      Миробод туман хокимияти (Нукус кўчаси 18 уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1992 йил 8 майгача Ленин тумани). 1929 йилда ташкил этилган. Туман Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Шимолда Амир Темур хиёбонидан Катта ҳалқа йўлигача чўзилган. Миробод тумани жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шимолдан Юнусобод, шим.-ғарбдан Яккасарой, жан.-ғарбдан Сергели туманлари билан чегарадош. Майдони 2858 гектар, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди - 0,356 минг гектар. Туман ҳудудидан 3 та канал (Баротхўжа, Салор, Толариқ) оқиб ўтади. Аҳолиси 122,8 минг киши (2009). Кўчалар сони 246 та, шундан 14 таси марказий кўча ҳисобланади: Амир Темур шоҳкўчаси, Афросиёб, Нукус, Ойбек, Шаҳрисабз, Истиқбол, Тарас Шевченко, Фарғона йўли ва бошқа 39 та маҳалла бор. Миробод туманида 4123 корхона ва ташкилот, 3029 та кичик корхона ва микрофирма, 487 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Тошкент шаҳри бўйича саноат ичида умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5% ни ташкил этади. «Ўзэлектроаппарат», «Ўзкимёфарм», «Фотон», «Тонг» акциядорлик жамиятлари, «Ўзтемирйўлмаштаъмир», «Учқун» каби саноат корхоналари республика аҳамиятига эга. Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига тегишли бўлиб, Тошкент шаҳри бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади. Туманда «Тошкент» марказий темир йўл вокзали, «Тошкент» аэропорти, «Мингўрик», «Ойбек», «Тошкент», «Космонавтлар» метро бекатлари жойлашган. «Махсус тажриба автокорхонаси», «Қундуз-инвест» автопарклари бор. Туманда Миробод бозори, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 7 олий ўқув юрти (Тошкент Вестминстер университети, Тошкент фарма­цевтика, Тошкент темир йўллари транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобиль ва йўллар интлари ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Аҳолига 3772 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 2 маданият уйи, Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи, Le Meridian otel, Tashkent Palace, «Пойтахт» меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон БА Марказий кўргазма зали мавжуд. Тарихий ёдгорликлардан Қўйлиқота мақбараси ва бошқа меъморий объектлари сақланган (жадвалга қаранг). Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектларидан «Баҳор» ресторани, Тиббиёт инти кутубхонаси архиви биноси (ҳозир «Автогаз» АК), Темир йўллар бошқармаси биноси, Авлиё Успенский кафедрал бутхонаси, «Пахта» фаввораси ва бошқа муҳим аҳамият касб этади. Туманда 3 клиник касалхона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник руҳий касалликлар касалхонаси, 2 туғруқ мажмуаси (4- ва 5-сонли), 40-оилавий поликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консультатив ташхис поликлиникалари, 7-стоматология поликлиникаси, шаҳар жисмоний тарбия диспансери, 1-тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент шаҳар йўловчи-транспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди. Туман ҳудудида 69 спорт иншооти бўлиб, 3 та стадион, 58 спорт зали, 2 очиқ майдон, 3 сузиш ҳавзаси, 4 спорт базаси мавжуд. «Локомотив» спорт жамияти, 2 спорт клуби фаолият кўрсатмоқда. Нуфузли спорт мусобақалари ўтказилади. Миробод туманида 4 давлат элчихонаси, 2 миллий марказ жойлашган.

 

Миробод тумани ҳокими 

Пулатов Шухрат Абдужаббарович

Манзил: 100060, Мирообод тумани, Нукус кўчаси 18-уй

Телефон  (+9989 71) 233-29-86, 255-86-85

e-mail: mirobod@tashkent.uz

 

 

 32,0 КБ (32 768 байт)

 


Печать Ўқилди: 35441