1700 дан зийод фуқаро биометрик паспортга эга бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг маълум қилишича, ўтган якшанба яъни 10 июн куни Тошкент шаҳри бўйича 1742 нафар кишига паспортлари топширилди. Шулардан 52 нафари вояга етмаганлар, 17 нафари имконияти чекланган инсонлардир. 301 киши биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларини расмийлаштирди. Бундан ташқари, 928 киши прописка масаласини ҳал қилди.

https://iibb.uz/uz/news/rezultaty-raboty-sluzhby-migratsii-i-oformlenija-grazhdanstva-guvd-stolitsy-za-odin-voskresenyj-den

12.06.2018



Печать 12 June 2018 Ўқилди: 284