“Локомотив” ўз майдонида йирик ғалабага эришди

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг биринчи тури доирасида ўз майдонида Бирлашган Араблар Амирлигининг  “Ал Вахда” клубини қабул қилди. 

“B” гуруҳидан жой олган ушбу ўйинда “Локомотив” рақиб жамоа устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Голлар: Нивалдо 25, - 1:0. Икром Алибоев 53, - 2:0. Салим Султон Ал Шаржи 55 автогол, - 3:0. Сардор Рашидов 58, - 4:0. Икром Алибоев 86, - 5:0

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

13.02.2018

http://uza.uz/oz/sport/lokomotiv-va-al-vakhda--12-02-2018



Печать 13 February 2018 Ўқилди: 1563