Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида

       

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 10 август куни соат 15.00да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси  ўтказилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда:

- Юнусобод ва Учтепа туманлари ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқубузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятларини ўрганиш якунлари тўғрисида;

 - Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Судининг 2017 йил 1-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

-Фуқаролар ишлари бўйича Тошкент шаҳар Судининг 2017 йил
1-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

-Тошкент шаҳар Иқтисодий Судининг 2017 йил 1-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

-Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 1-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

-2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг ижроси ва устувор вазифалар тўғрисида;

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йилдаги ҳамда
2017 йил биринчи ва иккинчи чоракдаги ижроси тўғрисида;

-“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан оилавий бизнесни ривожлантиришга кредит ажратиш борасида Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасининг фаолияти тўғрисида;

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил
13 декабрдаги “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисидаги қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

-Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссияларини 2017 йилга мўлжалланган иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ва бошқа масалалар.

07.08.2017



Печать 07 August 2017 Ўқилди: 1591